Хива шаҳрида ташкил этилган ушбу акция давомида етти юз нафардан зиёд ёшлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ва скрининг текширувларидан ўтказилди.
Соғломлаштириш тадбирида беморларга вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиалларининг тор соҳа мутахассислари томонидан зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, кўриклар натижасида ҳаётида биринчи бор сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштириш режаси тузилди.
Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларга эса вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилди.
Акция юртимиз бўйлаб давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

