Бундай вазиятда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига адашмай ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморнинг шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Шу боис бу йил илк бор Президентимиз Фармони асосида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан бир нафардан тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиси юксак давлат мукофоти билан тақдирланди.
Кеча Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

