Yangiliklar

— Она сути таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.

Айни сабабдан халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда 2019 йил 23 октябрда алоҳида меъёрий ҳужжат — «Она сути билан озиқлантиришни кўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.